Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тарвуз экспорти бошланди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги "Gissar Effect" МЧЖда бу йил деҳқончилик юмушларига эрта киришилган эди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.
Билдирилишича, декабрь ойида бир гектар ер майдонига махсус тайёрланган иссиқхонада уруғлар қадалиб, май ойида биринчи ҳосилда 4 тоннадан зиёд тарвуз йиғиштириб олинди.
Қайд этилишича, тарвузлар машиналарга юкланиб, Қозоғистон мамлакатига экспорт қилинди. Келгусида 20 тоннагача ҳосил олиш мўлжалланмоқда.
- Вилоятимиз экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида божхона постимиз томонидан ҳар куни 24 соат давомида божхона расмийлаштирувини амалга ошириб келмоқдамиз, – дейди “Китоб” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ботир Жавлиев. – Бу тадбиркорларга янада қулайлик яратиш билан бирга, вилоят экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
10:41 / 16.01.2026
Ўзбекистон олмаси экспортида асосий улуш икки давлат ҳиссасига тўғри келди
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
14:00 / 05.01.2026
Сурияга ўзбек маҳсулотларини экспорт қилиш бошланади
11:30 / 05.01.2026