Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистон томонидан 25,5 минг тонна олма экспорт қилиниб, экспорт қиймати 13,2 млн АҚШ долларини ташкил этган. Таъкидланишича, ушбу маҳсулот 11 та давлатга етказиб берилган.
Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар қуйидагилар:
- Қозоғистон — 12,2 минг тонна;
- Россия — 11,3 минг тонна;
- Қирғизистон — 1,3 минг тонна;
- Ироқ — 204 тонна;
- Туркманистон — 167,4 тонна;
- бошқа давлатлар — 283,5 тонна.
Маълумотларга кўра, экспорт ҳажмида Қозоғистон ва Россия асосий улушни ташкил этган.









