Андижонда ўқитувчиларни мактабдаги қурилиш ишларига жалб этган директор 34 млн сўм жаримага тортилди
Ходимлар иш ставкалари ва дарс соатлари қисқариб кетишидан хавотир олиб, ушбу ишларни мактаб директори кўрсатмаси асосида бажарган.
Андижон вилоятида ўқитувчилар оғир қурилиш ишларига жалб қилингани, аёл ўқитувчилар мактаб ҳудудида арава судраб, оғир юмушларни бажаргани тўғрисида хабар берилганди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, мактаб директори жавобгарликка тортилганини маълум қилди.
Kun.uz манбасига кўра, Асака туманидаги 37-умумтаълим мактабида ўқитувчилар оғир қурилиш ишларига жалб қилинган. Ўқитувчилар асосан қурилиш чиқиндиларини ташиш билан шуғулланган. Улар ишга мактаб директорининг топшириғи билан чиққан. Иш жараёнида мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси йиқилиб, қўли синган.
Қайд этилишича, ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилган. Мактаб директори ўз кўрсатмасида таълим муассасасида қурилиш ишлари олиб борилгани, шу сабабли қурилишдан чиққан чиқиндиларни тозалаш ишларига 30 га яқин ўқитувчи-педагог ва техник ходимларни мажбуран жалб қилгани, ходимлар иш ставкалари ва дарс соатлари қисқариб кетишидан хавотир олиб ушбу ишларни кўрсатмаси асосида бажарганини билдирган.
Ўрганиш давомида Меҳнат кодексининг 25-моддаси (Иш берувчининг мажбуриятлари) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли қарори талабларини бузгани аниқланган.
Шу сабабли, Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (34 миллион) миқдорида маъмурий жарима қўлланган.
Мавзуга оид
22:45 / 19.11.2024
Маданий мерос агентлиги Андижондаги Бобур ҳайкалини кўчириш бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдирди
10:40 / 19.11.2024
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
01:18 / 10.11.2024