Ўзбекистон | 12:06
2728
2 дақиқада ўқилади

Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтайди

30 март куни водий йўналишида ҳаракатланувчи бир қатор йўловчи поездлари қатнови бекор қилинди. «Ўзбекистон темирйўллари» бу ҳолатни Ангрен–Поп темирйўл участкасини модернизация қилиш ишлари билан изоҳлади.

Фото: Kun.uz 

«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ маълумотига кўра, жорий йилнинг 30 март куни қатор йўналишлардаги йўловчи поездлари қатнови бекор қилинган.

Улар:

— 733-сонли «Андижон — Тошкент»;
— 730/729-сонли «Тошкент — Андижон — Тошкент»;
— 92-сонли «Тошкент — Андижон»;
— 94-сонли «Тошкент — Андижон».

Шу билан бирга, айрим йўналишлардаги поездлар ҳаракати ўзгартирилган тартибда амалга оширилмоқда. Хусусан, 2026 йил 30 март кунли 125/126-сонли «Андижон — Хива» поезди Тошкент Жанубий бекатидан Хивагача амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади. 

Шунингдек, 129/130-сонли «Андижон — Термиз» поезди ҳам Тошкент Жанубий бекатидан Термизгача белгиланган жадвал асосида қатнайди.

Kun.uz'га изоҳ берган темирйўл соҳаси масъулининг билдиришича, бу чекловлар Ангрен–Поп темирйўл участкасини модернизация қилиш ишлари билан боғлиқ. 

Қайд этилишича, тоғли ҳудуддан ўтувчи мазкур участкада олиб борилаётган ишлар келгусида поездлар ҳаракатини янада тезлаштиришга хизмат қилади.

Компания юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган. Шу билан бирга, харид қилинган темирйўл чипталари учун тўланган маблағлар йўловчиларга тўлиқ қайтариб берилиши маълум қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид