Ўзбекистон | 19:41 / 04.02.2020
11725
2 дақиқада ўқилади

Янги тизим концерт чипталари нархи сунъий ошиб кетишининг олдини олади – Озодбек Назарбеков

Ўзбекистонда барча маданий тадбирлар, шу жумладан, концерт ва спектакллар учун ягона электрон чипталар тизими ташкил этилади.

Бугун, 4 февраль куни маданият вазирлиги биносида журналистлар ва блогерлар билан вазир иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда маданият вазири Озодбек Назарбеков соҳага оид муаммолар юзасидан фикр билдирди. Шунингдек, соҳага оид янгиликлар ҳақида ахборот берилди.

«Электрон чипталар шу йилда жорий этилади. Ҳозир унинг лойиҳаси тайёрланди, молиявий манбаси ҳам аниқ. Маданият тадбирлари, жумладан концертлар учун ягона электрон чипталар тизими ташкил этилади.

Одамлар истаган вақтида концерт, спектакль, цирк томошалари ва бошқа маданий тадбирлар учун чипталарни онлайн тарзда тўғридан-тўғри сотиб олишлари мумкин бўлади. Ўтган йили тизимни ишга туширишга улгурмай қолдик. Яқин ойларда бу имконият ҳам яратилади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Назарбековнинг қўшимча қилишича, тизимнинг ишга туширилиши, айниқса, концерт чипта нархларининг сунъий ошиб кетиши олдини олади. Натижада, жараёнга инсон омили аралашуви тўхтайди. Шу билан бир қаторда, фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларига чек қўйилади.

Мавзуга оид