Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ёш режиссёр Туркияда ўтказилган кинофестивалда ғолиб бўлди
Туркия инсон ҳуқуқлари ва тенглик ташкилоти (TİHEK) томонидан ўтказилган қисқа метражли фильм ва сценарийлар танлови натижаларига кўра, ўзбекистонлик ёш кинематограф, Ҳасан ибн Сабит кино академияси талабаси ва Истанбул медиа академияси битирувчиси Муҳаммад Али Дониёров ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Kun.uz’нинг Туркиядаги мухбири хабар бермоқда.
TİHEK 10 декабр — Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари куни/ҳафтаси муносабати билан «Инсон ҳуқуқлари негизида инсон қадриятлари» мавзусида қисқа метражли фильмлар танловини ўтказди.
Иштирокчиларнинг катта қизиқишига сабаб бўлган мазкур танловга жами 165 нафар иштирокчи ариза билан мурожаат қилган. Қисқа метражли фильмлар номинациясида 37, сценарийлар номинациясида эса 128 нафар кинематограф ўз киноасарлари билан иштирок этди.
Фестивалга келиб тушган киноасарлар Тулай Гўкчимен (Ҳайъат раиси ва гуманитар ёрдам кўнгиллиси), М.Абдуллғафур Шаҳин (режиссёр), Эмре Карапинар (режиссёр), Назиф Тунч (продюсер-режиссёр), профессор-доктор Шукри Сим, Ипек Тузжиўғли (актёр) ва Иҳсан Кабил (кинематограф ва Халқаро кино уюшма президенти)дан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Муҳаммад Али Дониёров режиcсёрлигида суратга олинган ва ғолиблар қаторидан жой олган «Нафас» («Soluk») номли қисқа метражли фильм ҳар қандай мушкул вазиятда ҳам инсон ўзлигини йўқотмаслиги, ўз виждонига қарши иш тутмаслиги лозим, деган ғояни илгари суради.

Мавзуга оид
11:24 / 05.09.2025
«Ҳинд Ражабнинг овози» 23 дақиқа тўхтовсиз олқишланди
09:43 / 26.08.2025
Вуди Аллен Россиядаги кинофестивал билан боғлиқ танқидга жавоб берди
19:15 / 12.09.2024
Тошкент халқаро кинофестивали бошқа муддатга қолдирилди
18:20 / 07.10.2023