Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имом Бухорийнинг Пайариқдаги ёдгорлик мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилади - Шавкат Мирзиёев
Имом Бухорийнинг Пайариқ туманидаги ёдгорлик мажмуаси ҳозирги вақтда тубдан қайта қурилмоқда. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Самарқандда сайловчилар билан учрашувда айтиб ўтди.
“Бу ерда 21 гектар майдонда боғ ва хиёбонлар, 10 минг ўринли масжид, 3 та меҳмонхона, 24 та оилавий меҳмон уйларидан иборат, зиёрат туризми мажмуаси барпо этилади.
Ўзбек халқ оғзаки ижодини асраб-авайлаш ва келажак авлодларга безавол етказишда Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил шоир, Ислом шоир, Пўлкан шоир каби атоқли бахши боболаримизнинг хизматлари беқиёсдир.
Уларнинг меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш, жумладан, уй-музейларини таъмирлаш бўйича амалий чоралар кўришимиз зарур.
Келгуси йили Фозил Йўлдош ўғли таваллуд топганига 150 йил тўлади. Ушбу тарихий сана бўйича махсус қарор қабул қилиб, уни адабиёт ва маънавият байрами сифатида ўтказамиз. Чунки маънавий дурдонамиз бўлган “Алпомиш” достони айнан ана шу машҳур бахши тилидан ёзиб олинган”, деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025