Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
29 ёшли эркак қорнида кучли оғриқ билан шифохонага келган. Ўтказилган диагностика ва лаборатория таҳлиллари натижасида унинг меъда ичак тизимида катта миқдорда темир жисмлар борлиги аниқланган. Эркак мих ва саморезларни қаттиқ стрессга тушиб, ўз хатти-ҳаракатларини назорат қила олмаган ҳолда ютиб юборган.
Фото: РШТЁИМ Самарқанд филиали
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих ва саморез олиб ташлади. Бу ҳақда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали хабар берди.
Маълум қилинишича, 29 ёшли А.Е. шифохонага қорнида кучли оғриқ билан келтирилган. Шошилинч қабул бўлимида ўтказилган диагностика ва лаборатория таҳлилларига кўра беморнинг меъда ичак тизимида катта миқдорда ёт жисмлар, мих ва саморез борлиги аниқланган.
Беморга шошилинч равишда лапаратомия, гастростамия усулида жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, қорин бўшлиғидан 200 грамм атрофида мих ва саморез олиб ташланган. Жарроҳлик амалиёти бир соат давом этган.
Маълумотларга кўра, эркак темир жисмларни қаттиқ стрессга тушиб, ўз хатти-ҳаракатларини назорат қила олмаган ҳолда ютиб юборган.
Ҳозирги вақтда беморнинг аҳволи қониқарли экани, у эркин ҳаракатланаётгани билдирилган.
Мавзуга оид
16:03 / 09.03.2026
Аёллар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда
11:39 / 28.02.2026
“17 минг долларга Исроилга юбораман”: Самарқандда гумонланувчи ушланди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026