Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда стикерлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат рейдлари бошланади
7 апрель соат 06:00дан эътиборан, автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат-рейд тадбирлари бошланади.
Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, назорат-рейд тадбирлари Тошкент шаҳар ИИББ ЙХҲБ ва Тошкент шаҳар Давлат хизматлари марказлари ҳамкорлигида ташкил этилади.
Шу мақсадда ЙПХ ходимларига стикерлар нима учун берилгани тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
Вазирлик стикерлар бўйича шубҳали маълумотлар мавжуд бўлса, Telegram`даги @antikorbot ёки қуйидаги телефон рақамлари орқали маълумот беришингизни сўраган:
- (71) 203-60-02; (71) 254-22-13; (71) 215-71-51.
Эслатиб ўтамиз, автомобиллар учун махсус рухсатномалар бериш 4 апрель соат 18:00дан - 6 апрель 18:00гача вақтинча вақтинча тўхтатилган.
Мавзуга оид
23:03 / 12.08.2020
15 августдан машинада кун давомида ҳаракатланиш мумкин бўлади
16:42 / 03.08.2020
Экспортчилар уюшмаси раисининг Kun.uz'да эълон қилинган мурожаатидан сўнг, Фарғонада тадбиркорларнинг транспортда ҳаракатланишига қўйилган чеклов олиб ташланди
11:58 / 17.07.2020
Дам олиш кунлари автотранспортлар ҳаракати чекланади. Кимларга рухсат бор?
12:58 / 09.07.2020