Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Германия билан авиақатновларни тиклади
Uzbekistan Airways авиакомпанияси «Тошкент-Франкфурт-Тошкент» йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар тиклангани ҳақида эълон қилди.
Компания матбуот хизмати хабарига кўра, авиақатновлар жорий йилнинг 4- ва 18-март кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
Тошкент-Франкфурт учиш - 06:15; қўниш - 09:05
Франкфурт-Тошкент учиш - 11:05; қўниш - 21:20.
Авиачипталарни компания веб-сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиали ёки агентларнинг офисларида сотиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 21 декабрдаги қарори асосида Германия билан авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилганди. Бу чекловлар комиссиянинг 2021 йил 11 февралдаги қарори билан бекор қилинди.
Мавзуга оид
18:47 / 21.08.2025
Uzbekistan Airways йўловчилар шахсий маълумотлари тарқаб кетгани ҳақидаги хабарни рад этди
19:00 / 14.08.2025
Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!
11:22 / 01.08.2025
Uzbekistan Airways Тошкент–Андижон йўналишида мунтазам авиақатновларни бошлайди
21:59 / 28.07.2025