Ўзбекистон COVID-19 бўйича хавфсизлик рейтингида нечанчи ўрин эгаллагани маълум бўлди
Ўзбекистон COVID-19 бўйича хавфсизлик рейтингида 200 давлат ичидан 121-ўрин эгаллади.
Deep knowledge group консорциуми тузган ушбу рейтинг 130 та сифат ва миқдор кўрсаткичлари ҳамда 11400дан кўпроқ банд бўйича тузилиб, унда давлатлар киритган карантин чоралари самарадорлиги, улар олиб бораётган мониторинг, ташхислаш, соғлиқни сақлаш тизими тайёрлиги ва бошқа омиллар ҳисобга олинган.
Рейтингга умумий ҳисобда 200 та давлат киритилган.
Рейтингга кўра, биринчи бешталикдан Швейцария, Германия, Исроил, Сингапур ва Япония жой олган. Биринчи ўнталикни эса Австрия, Хитой, Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Корея якунлаган.
Охирги ўринларни Либерия, Афғонистон, Чад, Мали, Руанда ва Жанубий Судан эгаллаган.
Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон 10-ўринни, умумий рейтингда эса 121-ўринни эгаллаган. Қўшни давлатлардан Қозоғистон 71-ўринни, Қирғизистон 108-ўринни, Тожикистон 124-ўринни ва Туркманистон 131-ўринни эгаллаган.
Охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4404 нафарга етди, ундан вафот этганлар 18 нафарни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, коронавирусдан 3354 киши соғайиб кетган.
Deep Knowledge Group илмий тадқиқотлардан тортиб, инвестициялар, тадбиркорлик, таҳлиллар, ОАВ, хайрия ва бошқа кўплаб соҳаларда ишловчи тижорат ва нотижорат ташкилотлари консорциуми ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024