Ўзбекистон | 20:57 / 03.01.2026
2154
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Хуррам Оға билан учрашув ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Томонлар Ўзбекистон ва Покистон ўртасида шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, халқаро терроризм, уюшган жиноятчилик, кибержиноятчилик ва гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича идоралараро ишчи учрашувларини ташкил этиш бўйича фикр алмашди.

Жамоат тадбирлари ва туристик объектларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасида туристлар оқимини ошириш, сайёҳларга қулайликлар яратиш, хусусан, виза тартибларини соддалаштириш, “E-Visa” тизимини жорий этиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид