Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
2025 йил давомида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тизимни такомиллаштириш, меъёрий-ҳуқуқий базани янгилаш ҳамда уни халқаро талабларга мослаштиришга қаратилган ишлар амалга оширилди.
Йил давомида “Маҳсулот хавфсизлиги тўғрисида” ҳамда “Бозор назорати тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек, 20 дан ортиқ Ҳукумат қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжатлар маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, бозорда назоратни кучайтиришга қаратилган.
Халқаро рейтинглар бўйича ҳам ижобий натижалар қайд этилди. Жаҳон сифат инфратузилмаси индекси (GQII)да Ўзбекистон 185 та давлат орасида 52-ўринни эгаллади ва ўтган йилга нисбатан 15 поғона юқорилади. Шу жумладан, стандартлаштириш соҳасида 57-ўрин, аккредитация соҳасида 29-ўрин, метрология соҳасида эса 72-ўрин қайд этилди.
Шунингдек, 3 094 та халқаро стандартнинг Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқлиги кўриб чиқилди. Долзарблигини йўқотган 4 000 та стандарт бекор қилиниб, меъёрий база қисқартирилди.
Амалга оширилган ишлар техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини халқаро амалиётга яқинлаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилмоқда.
Бугунги кунга қадар 13,2 мингта халқаро стандарт миллий стандартлар тизимига уйғунлаштирилди. Натижада уйғунлашиш даражаси 2024 йилдаги 24,5 фоиздан 43,9 фоизга етказилди. Ушбу жараённи янада жадаллаштириш мақсадида вазирлик ва идоралар қошида фаолият юритувчи техник қўмиталар сони 5 тага оширилиб, уларнинг умумий сони 36 тага етказилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро стандартлаштириш жараёнларидаги иштироки сезиларли даражада кенгайтирилди. Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) техник қўмиталарида Ўзбекистон номидан 44 нафар тўлақонли аъзо ҳамда 263 нафар кузатувчи иштирок этмоқда. Халқаро электротехника қўмитаси (IEC) техник қўмиталарида эса 4 нафар тўлақонли аъзо фаолият юритмоқда.
Бундан ташқари, Стандартлаштириш бўйича давлатлараро Кенгаш (МГС) техник қўмиталарида иштирок этувчилар сони 172 тага етказилди. Айни пайтда 103 та техник қўмита бўйича Ўзбекистоннинг аъзолиги таъминланган.
Мазкур кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро ҳамкорлигини кенгайтириш, шунингдек, мамлакатнинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Мавзуга оид
20:57 / 03.01.2026
Ўзбекистон ва Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
12:09 / 30.12.2025
Ўзбекистон 2025 йилни қандай ўтказди?
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
22:17 / 17.12.2025