Ўзбекистон | 14:20 / 28.11.2017
30477
1 дақиқада ўқилади

Владимир Путин Галина Мельниковани орден билан мукофотлади

Ўзбекистон телевидениесининг таниқли сухандони Галина Мельникова ва бошқа хорижий фуқаролар Россиянинг Дўстлик Ордени билан мукофотланди. Россия президенти Владимир Путин тегишли фармонни имзолаган.

Ҳужжатга кўра, юқори унвон халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқлар ва миллатлар маданиятини яқинлаштириш ҳамда ўзаро бойитиш бўйича сермаҳсул фаолият учун берилди.

Ўзбекистондаги “Меҳржон” хайрия жамғармаси васийлик кенгаши аъзоси Галина Мельникова билан бир қаторда, Британиянинг “Чик бай Жруд” театри директори Доннеллан Деклан, Франциянинг Курси шаҳри ҳокими Мартин Жолли, Италиянинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Чезаре Мария Рагальини ҳамда бошқалар Дўстлик Ордени билан мукофотланди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид