Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Формула-1, АҚШ Гран-приси: Райкконен – биринчи, Ҳэмилтон – учинчи
Фото: EPA-EFE/SRDJAN SUKI
“Формула-1” автопойгасининг АҚШ Гран-присида “Феррари” жамоаси аъзоси Кими Райкконен ғолиб бўлди. Маррага иккинчи бўлиб “Ред Булл” аъзоси Макс Ферстаппен, учинчи бўлиб мусобақа пешқадами, “Мерседес” пойгачиси Льюис Ҳэмилтон, тўртинчи бўлиб “Феррари”нинг яна бир аъзоси Себастьян Феттель етиб келган.
Ҳэмилтон маррага кечроқ келгани сабабли муддатдан аввал чемпион бўлиш учун Феттелдан зарур бўлган 8 ва ундан кўпроқ очкога ўзиб кета олмади ва чемпионликни кейинги босқичларга қолдирди. Британиялик асосий рақобатчисидан 3 очкогагина ўза олди.
Пойганинг 19-босқичи 26-28 октябрда Мексикада бўлиб ўтади.
Умумий ҳисобда Хэмилтон 346 очко билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринларни Себастьян Феттель (276) ва Кими Райкконен (221) эгалламоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 09.12.2025
Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
20:06 / 05.10.2025
McLaren Формула-1 конструкторлар кубогини муддатидан олдин қўлга киритди
18:33 / 21.09.2025
Ферстаппен F1 пойгасида Озарбойжон Гран-приси ғолиби бўлди
17:22 / 25.05.2025