Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ферстаппен F1 пойгасида Озарбойжон Гран-приси ғолиби бўлди
Бокуда бўлиб ўтган «Формула-1» (F1) пойгасида нидерландиялик спортчи ғалаба қозонди. Чемпионат пешқадами Пиастри авария туфайли пойгани якунлай олмади.
Фото: Red Bull Content Pool
«Формула-1» чемпионатининг амалдаги чемпиони, Red Bull жамоаси аъзоси Макс Ферстаппен Боку шаҳри трассасида ўтказилган Озарбойжон Гран-приси пойгасида ғолиб чиқди.
Бир кун аввал саралаш босқичида ғолиб чиққан Ферстаппен «қироллик пойгалари»да кетма-кет иккинчи марта зафар қучди.
Кучли учликдан, шунингдек, Жорж Расселл («Мерседес») ва бу мавсумда биринчи марта шоҳсупага кўтарилган Карлос Сайнс («Уилямс») жой олди.
Чемпионат етакчиси Оскар Пиастри («Макларен») «авария»дан сўнг пойгани эрта тарк этди.
«Формула-1» чемпионати умумий жадвалида Оскар Пиастри (324 очко) етакчилик қилмоқда. Ландо Норрис (299) иккинчи, Ферстаппен (255 очко) учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Конструкторлар кубогида Макларен (623) етакчилик қилмоқда, Мерседес (290) иккинчи, Феррари (286) учинчи ўринди.
«Формула-1» чемпионатида яна 7 та пойга ўтказилади, навбатдагиси 5 октябрда Сингапурда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
22:01 / 09.12.2025
Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
23:13 / 05.12.2025
Устюртда «Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаси ишга тушди
09:03 / 02.12.2025