Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда Microsoft компанияси мутахассислари дарс ўтади
Бугун, 8 февраль куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун Microsoft компанияси мутахассислари иштирокида «Кодлаш соати» (“Hour of code”) номли очиқ дарс ўтказилган. Бу ҳақда ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ахборот хизмат Kun.uz’га маълум қилди.


Бир соатлик дарс давомида ўқувчилар мантиққа асосланган буйруқ блокларидан фойдаланиб турли дастурларни қуришди, шунингдек, Scratch дастурида ўз малакаларини оширди, дейилади хабарда.
Очиқ дарсда мактабнинг 200га ўқувчиси иштирок этган.

Дарс якунида Microsoft компанияси ва ихтисослаштирилган мактаб ўртасида ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланган. Унга кўра, эндиликда компания мутахассислари ҳар ойда бир марта мактаб ўқувчилари учун очиқ дарс ўтиб беришади. Бу орқали ўқувчилар дастурлаш соҳасидаги сўнгги янгиликлардан ҳам хабардор бўлиб боришади.


Маълумот учун, «Hour of code» - бу тарихдаги энг йирик ўқув тадбири ҳисобланади. Бир соатлик дарс шаклида ташкил қилинадиган бу тадбир дастурлашнинг мураккаблиги ҳақидаги афсоналарни йўқ қилади, шунингдек, ҳар бир инсон дастурлаш асосларини ўрганиши мумкинлигини намойиш этиш учун мўлжалланган.
2019 йилда бутун дунё бўйича рўйхатдан ўтказилган шу каби дарслар сони 140 мингдан ортиқни ташкил қилади. 910 миллиондан ортиқ ўқувчилар эса ушбу тизим аосида дарс ўтишади.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги, ахборот-коммуникация технологияларига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 2017 йил 14 сентябрда президент қарори билан Тошкентда шаҳрида ташкил этилган. 2019 йил декабрь ойида ушбу мактаб биноси фойдаланишга топширилган.
Мавзуга оид
18:55 / 14.10.2025
Microsoft компанияси Windows 10 тизимини қўллаб-қувватлашни тўхтатди
20:59 / 26.09.2025
Microsoft Исроилдаги фаластинликларни кузатиш учун фойдаланилган хизматларни блоклади
07:09 / 04.08.2025
Россиялик ҳакерлар ўзини "Касперский лабораторияси" сифатида кўрсатган
08:40 / 23.07.2025