Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Microsoft Исроилдаги фаластинликларни кузатиш учун фойдаланилган хизматларни блоклади
Исроил ҳарбийлари фаластинликларнинг «миллионлаб» мобил телефон қўнғироқлари ёзувларини сақлаш учун Microsoft Azure дастурий таъминотидан фойдаланган.
Microsoft компанияси Исроил ҳарбий бўлинмаларига баъзи хизматларга киришни блоклаб қўйди. Аввалроқ, журналистлар ушбу дастурий таъминотлар тинч фаластинликларнинг телефон қўнғироқларини кузатиш учун ишлатилганини маълум қилган эди. Microsoft компанияси ички текширувдан кейин бу даъволарнинг асосли эканини аниқлади, деб хабар берди Sky News.
The Guardian ва бошқа оммавий ахборот воситалари суриштирувига кўра, Исроил ҳарбийлари Ғазо ва Ғарбий Соҳилда яшовчи фаластинликларнинг «миллионлаб» мобил телефон қўнғироқлари ёзувларини сақлаш учун Microsoft Azure дастурий таъминотидан фойдаланган.
«Биз тинч аҳолини оммавий кузатиш учун технологияларни тақдим этмаймиз», деди Microsoft президенти Брэд Смит компания блогида.
Унинг сўзларига кўра, айрим дастурий обуналарни «тўхтатиш ва ўчириш» қарори, жумладан, маълум булутли сақлаш жойлари ва сунъий интеллект хизматларидан фойдаланиш компаниянинг Исроил ва Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатлари учун киберхавфсизлик хизматларига таъсир қилмайди.
No Azure for Apartheid кампанияси Microsoft компаниясининг Исроил армиясининг баъзи хизматларга киришини блоклаш қарорини олқишлади.
«Бу нутқ сўзлаган ва норозилик билдирган технологик соҳанинг жасур ходимлари ҳаракатларини оқлаш лаҳзасидир», деди Вашингтон штатидаги Америка-Ислом муносабатлари бўйича кенгаш бўлими ижрочи директори Имрон Сиддиқий.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026