Ўзбекистон | 21:39 / 02.07.2022
26280
1 дақиқада ўқилади

“Осойишталикни бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади” — президент

“Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистонни албатта биргаликда қурамиз! Шу соҳадаги барча ислоҳотларимиз, муҳокамаларимиз, ҳеч шубҳасиз, демократия ва ҳуқуқий мезонлар асосида амалга оширилиши зарур”, деди Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгесдаги чиқишида.

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги нутқида айрим шахслар шаҳар марказига аҳолини йиғиб, тартибсизлик келтириб чиқаришга уринганига муносабат билдирди ва фуқароларни бирдамликка, турли ғаразли чақириқларга берилмасликка даъват қилди.

“Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистонни албатта биргаликда қурамиз! Шу соҳадаги барча ислоҳотларимиз, муҳокамаларимиз, ҳеч шубҳасиз, демократия ва ҳуқуқий мезонлар асосида амалга оширилиши зарур.

Айни вақтда тинчлик ва осойишталик, жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади.

Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган қоидани амалда таъминлаш учун барча куч ва имкониятлар етарли.

Ҳозирги вазиятда барча юртдошларимизни ҳамжиҳатлик ва бирдамликка, оқилона иш кўришга, турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмасликка даъват этаман.

Мен олийжаноб ва бағрикенг қорақалпоқ халқининг ақл-идроки ва донишмандлигига ишонаман”, деди президент.

Мавзуга оид