Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари тасарруфидаги таянч докторантура ва докторантурага қабул эълон қилинди
Таянч докторантура кириш имтиҳонлари ва докторантура учун суҳбат 2020 йилнинг 1-25 ноябрь даврида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари тасарруфидаги таянч докторантура ва докторантурага 2021 йил учун қабул эълон қилинди.
Қабул қуйидаги илмий йўналишлар бўйича:
физика-математика ва техника;
табиий фанлар;
ижтимоий-гуманитар фанлар.
Қабулга тегишли барча зарур маълумотлар ва талаблар билан Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари ва марказлари ҳамда минтақавий бўлимларида танишиш мумкин.
Ҳужжатлар 2020 йилнинг 15 сентябрдан 15 октябргача қабул қилинади.
Таянч докторантура кириш имтиҳонлари ва докторантура учун суҳбат 2020 йилнинг 1-25 ноябрь даврида бўлиб ўтади.
Таянч докторантурага кирувчилар қуйидаги фанлардан имтиҳон топширади:
чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил);
мутахассислик.
Таянч докторантурага кирувчи номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
олий таълим муассасаси магистратураси дипломи магистр даражаси жорий этилгунча олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш;
муайян илмий натижаларга, шу жумладан диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган, илмий журналлар ва нашрларда чоп этилган камида битта илмий мақола ва илмий-амалий конференцияларда тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларига киритилган иккита маъруза-тезисга эга бўлиш;
хорижий тилни магистратура битирувчисининг тегишли даражасида билиш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан Интернетдан фойдалана олиш.
Докторантурага кирувчи номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий давлатларда олинган илмий даражалар;
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олингандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.
Мавзуга оид
13:52 / 24.02.2026
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида докторантурага қабул тартиби тасдиқланди
17:10 / 30.11.2025
“Докторантура учун магистр дипломи шарт эмас”: Кремний водийсидаги ўзбек тадқиқотчиси Абдумалик Абдуқаюмов билан суҳбат
20:47 / 12.10.2025
Докторантура ва бошқа илмий тадқиқот йўналишларига қабул квотаси тасдиқланди
07:30 / 23.09.2025