Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида докторантурага қабул тартиби тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, академияда олий таълимдан кейинги таълим қуйидаги шаклларда амалга оширилади: таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилик.
Қабул жараёнлари Ягона электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади. Таянч докторантура ва докторантурага ҳужжатлар ҳар йили 15 сентябрдан 15 октябрга қадар қабул қилинади.
Кириш имтиҳонлари ҳар йили 1 ноябрдан 25 ноябрга қадар ўтказилади. Танлов 100 баллик баҳолаш тизими асосида икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда талабгорлар мутахассислик фанларидан имтиҳон (ёзма, оғзаки ёки тест шаклида) топширади. Иккинчи босқичда эса диссертация режасининг муфассал лойиҳасини тақдим этади.
Кириш имтиҳонлари натижалари имтиҳонлар якунлангандан сўнг академиянинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Мавзуга оид
09:25 / 15.07.2026
2026 йилда ОТМга қабул кескин оширилди
10:17 / 10.07.2026
Иккинчи олий таълим учун онлайн қабул бошланди
09:27 / 06.07.2026
Техникум битирувчилари учун 2-курсдан ўқишга қабул бошланди
21:33 / 21.06.2026