Ўзбекистон | 07:36 / 14.12.2019
47593
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 10та нодавлат ОТМ ташкил этилади

Фото: Shutterstock

Ўзбекистонда 10та нодавлат, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида олий таълим муассасалари ташкил этилади. Бу ҳақда Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурида айтилган.

Қайд этилишича, бунда тегишли амалий чора-тадбирлар 2020 йил декабрга қадар ишлаб чиқилиши лозим. Ижро учун масъуллар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Транспорт вазирлиги (Маҳкамов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Солиев), Давлат-хусусий шериклик агентлиги (Холжигидов).

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича давлат органлари, маҳаллий консалтинг компаниялари, банклар, инвесторлар ва бошқа ташкилотлар учун, жумладан халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликда тажрибали хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда, семинар-тренинглар ва давра суҳбатлари ташкил этилади.

Соғлиқни сақлаш тизимида тиббий асбобларни стерилизация қилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт, йўл қурилиши ва коммунал хўжалиги йўналишларида иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш асосида амалга ошириладиган тадбирлар сонини кўпайтириш, бу борада амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш мўлжалланмоқда.

Мавзуга оид