Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон 2030 йилдан эртароқ ўртачадан юқори даромадли давлатлар гуруҳига кириши мумкин» — Жамшид Қўчқоров
2025 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиши 7 фоиздан юқори бўлиши, ялпи ички маҳсулот ҳажми 140 млрд доллардан ошиши кутиляпти. «2030 йилдан аввалроқ ўртачадан юқори даромадли давлатлар гуруҳига киришимиз мумкин. Бунинг асосий омили ислоҳотлар ва меҳнат унумдорлигининг ошиши бўлади», деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров.
Ўзбекистон 2030 йилдан аввалроқ ўртачадан юқори даромадли давлатлар гуруҳига кириши мумкин. Бу ҳақда 18 ноябр куни «Давлат-хусусий шериклик орқали хусусий капитални мобилизация қилиш» мавзусидаги давра суҳбати ошилиш маросимида бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров айтиб ўтди.
2025 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиши 7 фоиздан юқори бўлиши, ялпи ички маҳсулот ҳажми эса 140 млрд доллардан ошиши прогноз қилиняпти.
«2030 йилга бориб ЯИМни 200 миллиард доллардан ошириш, жон бошига даромадларни 5 минг доллардан юқори даражага етказишни мақсад қилганмиз. Бу ҳолатда Ўзбекистон аввалги прогнозларга нисбатан анча эрта юқори ўрта даромадли давлатлар сафига кириши мумкин — бунинг асосий омили ислоҳотлар ва меҳнат унумдорлигининг ошиши бўлади», деди бош вазир ўринбосари.
Қўчқоровнинг қўшимча қилишича, инфляция назорат остида бўлиб, сентябр ойида 8 фоизгача секинлашган. Йил охирига бориб бу кўрсаткич 8 фоиз атрофида, 2026 йилда эса 7 фоиз даражасида бўлиши кутиляпти.
Шунингдек, fitch Ratings давлат рейтингини «BB-»дан «BB»га оширгани, S&P ва Moody’s прогнозни «ижобий»га ўзгартиргани таъкидлаб ўтилди.
«Uzbekistan-2030 стратегиясига асосланиб, ўтган йил 2030 йилгача кенг қамровли Давлат-хусусий шериклик йўл харитасини ишлаб чиқдик. Унда 2030 йилга қадар 30 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар портфели белгиланган. Шуни таъкидлаш керакки, мазкур лойиҳалар таълим ва соғлиқни сақлаш, транспорт ва йўл инфратузилмаси, электр ва газ тақсимоти, сув ресурсларини бошқариш каби бир қатор муҳим ижтимоий, иқтисодий ва инфратузилма йўналишларини ривожлантиришга қаратилган. Шу маънода, ДХШ лойиҳалари бизнинг иқтисодий сиёсатимизнинг асосий устунларидан бирига айланганини айтиш мумкин — улар инновацияни, самарадорликни ва давлат ҳамда хусусий сектор ўртасидаги масъулиятнинг тенг тақсимланишини таъминлайди.
Айниқса, атиги 6 йил олдин бу жараённи бошлаган бўлсак-да, жами қиймати 34 миллиард долларлик қарийб 2800 та ДХШ лойиҳасини имзоладик. Бу ташаббусларда хорижий инвесторлар, етакчи халқаро банклар ва глобал молиявий институтлар фаол иштирок этяпти, бу эса Ўзбекистон ислоҳотлари ва келажакдаги салоҳиятига бўлган кучли ишончни кўрсатади», деди Жамшид Қўчқоров.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
12:47 / 25.04.2026