Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик легионер футболчиларга мактаб ва клуб очиш учун ер ажратилади
Президент қарори билан, хорижда фаолият юритган ва юритаётган ўзбекистонлик футболчилар ва бошқа футбол мутахассислари иштирокида «Легионерлар клуби» ташкил этиладиган бўлди. Клуб аъзоларига ўз футбол мактаби ва футбол клубини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ер ажратилади.
«Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида «Легионерлар клуби» фаолияти йўлга қўйилади.
«Легионерлар клуби»га хорижда фаолият юритаётган (юритган) ўзбекистонлик юқори маҳоратли профессионал футболчилар ва бошқа футбол мутахассислари жалб қилинади.
Клуб аъзоларига республикадаги футбол академия ва мактаблари бириктирилади.
Давлат спорт таълим ташкилотларининг бўш турган ер участкалари кейинчалик нодавлат футбол таълим ташкилотлари ва футбол клубларини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида «Легионерлар клуби» аъзоларига ажратилади.
Мавзуга оид
20:53 / 28.10.2025
ЎФА «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев сўзлари юзасидан суриштирув ўтказади
22:47 / 23.10.2025
“Навбаҳор” ва “Нефтчи”нинг Суперлигада тўплаган очколаридан 3 очко олиб ташланиши мумкин
22:37 / 12.10.2025
Равшан Эрматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди
17:14 / 04.10.2025