«Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида «Легионерлар клуби» фаолияти йўлга қўйилади.
«Легионерлар клуби»га хорижда фаолият юритаётган (юритган) ўзбекистонлик юқори маҳоратли профессионал футболчилар ва бошқа футбол мутахассислари жалб қилинади.
Клуб аъзоларига республикадаги футбол академия ва мактаблари бириктирилади.
Давлат спорт таълим ташкилотларининг бўш турган ер участкалари кейинчалик нодавлат футбол таълим ташкилотлари ва футбол клубларини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида «Легионерлар клуби» аъзоларига ажратилади.











