Ўзбекистон | 19:45 / 27.04.2022
7521
2 дақиқада ўқилади

“Ўзбекистондаги ОТМлар қошида келажак соҳаларни таҳлил қилиб борувчи “Форсайт марказлар” очилади” – Иброҳим Абдураҳмонов

Бугун, 27 апрел куни АОКА мажлислар залида инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбир давомида Kun.uz мухбири вазирга Ўзбекистондаги ОТМлар қошида хорижий давлатларда бўлгани каби “ақл марказлари” нега очилмаслиги борасида савол билан мурожаат қилди.

Иброҳим Абдураҳмоновга кўра, Ўзбекистондаги ОТМлар қошида ҳозирча бундай марказлар йўқ, аммо таҳлил –  “Форсайт марказлари” очиш устида иш олиб борилмоқда.

“Университетларнинг айримларида ақл марказларимас-у, лекин таҳлил –  “Форсайт марказлари” бор.

Форсайт бу — инглизчадан таржима қилинганда келажакка назар, деган маънони англатиб, бирор бир воқеа, жараён, ҳодисани бир неча йил олдинга назар ташлаган ҳолда келажакдаги ҳолатини кўздан кечиришни назарда тутади.

Форсайт орқали турли соҳалардаги ҳозирги ҳолат, муаммоларни аниқлаган ҳолда, унинг яқин ва узоқ истиқболига назар солиб, соҳа ривожига ҳисса қўшадиган ечимлар, йўналишлар аниқланади.

Ҳозир бундай марказлар республикадаги ОТМлар қошида ташкил қилиняпти.

“Ақл марказлари”ни хорижда “сингтагла” дейишади. Бу бошқа нарса. Бизда бундай марказлар бор. Масалан, иқтисодиёт бўйича прогнозлаштириш маркази ёки вазирлигимиз қошида БМТ ривожлантириш дастури бўйича шундай марказ ишлаб турибди.

Лекин университетлар қошида ҳозир “ақл марказлари” йўқ. “Форсайт марказлари” энди ташкил этиляпти”, – деди Иброҳим Абдураҳмонов.

Мавзуга оид