Соғлом ҳаёт | 22:23 / 02.12.2025
6130
2 дақиқада ўқилади

Илк марта 3D-принтерда босилган шоҳ парда беморнинг кўриш қобилиятини тиклади

Биобосма шоҳ парда шунчаки сунъий «ўринбосар» шиша эмас: у тирик ҳужайралардан ўстирилади, табиий шоҳ парда билан бир хил оптик ва биомеханик хусусиятларга эга.

Фото: Precise Bio

2025 йил октябр ойи охирида Исроилнинг Rambam Eye Institute клиникасида инсон ҳужайраларидан тайёрланган 3D-биобосма шоҳ парда тарихда биринчи марта муваффақиятли трансплантация қилинди. Бир кўзи кўр бўлган беморга имплант қўйилди, жарроҳлик амалиётидан кейин унинг кўриш қобилияти тикланди.

Усул Precise Bio компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, битта донор шоҳ пардасидан 300 тагача имплантатни ўстириш ва босиш мумкин бўлди - бу трансплантация имкониятларини сезиларли даражада оширади.

Дунёда донорлик шоҳ пардаларининг глобал танқислиги мавжуд бўлиб, трансплантацияга муҳтож бўлган кўплаб одамлар уни ололмайди. 3D-биобосма бу муаммони кенг миқёсда ҳал қилиш имконини бериши мумкин.

Биобосма шоҳ парда шунчаки сунъий «ўринбосар» шиша эмас: у тирик ҳужайралардан ўстирилади, табиий шоҳ парда билан бир хил оптик ва биомеханик хусусиятларга эга.

Технология имплантларни «музлатилган» ҳолда сақлаш ва сўров бўйича кўчириб ўтказишга тайёрлаш имконини беради, бу эса даволашни сезиларли даражада тезлаштириши ва уни донорлар бўлмаган жойларга ҳам етказилишини таъминлаши мумкин. Шоҳ парда ҳужайралари донор тўқимасидан олиниб, лабораторияда ўстирилади ва «био сиёҳ» сифатида ишлатилади.

Ҳозир бу клиник синов 1-босқичининг бир қисми: асосий вазифа - имплантнинг хавфсизлиги ва бардошлилигини текшириш. Агар натижалар ижобий бўлса, бу биобосма шоҳ пардалардан оммавий фойдаланишга йўл очиши ва донор материалига қарамликни сезиларли даражада камайтириши мумкин.

Келажакда бундай технологиялар бошқа тўқималарга ҳам тарқалиши мумкин - органларни босиш, регенератив терапия, бу эса тиббиётда олдинга қўйилган жиддий қадамдир.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид