АҚШдан 25 нафар инглиз тили ўқитувчиси Ўзбекистонга келди
Улар 11 ҳудуддаги мактаб ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари билан ҳамкорликда иш олиб боради, 10 ойлик ўқитиш ва малака ошириш дастурларини ўтказади.
АҚШдан 25 нафар инглиз тили ўқитувчиси Ўзбекистонга келди. Улар бутун 10 ойлик ўқитиш ва малака ошириш дастурларини ўтказади, маҳаллий ўқитувчилар билан биргаликда ўқувчи ва талабаларга бевосита дарс беради.
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабар беришича, гуруҳ таркибига мактабларнинг 10-синфидан то университет даражасигача бўлган босқичда маҳаллий инглиз тили ўқитувчилари билан биргаликда дарс берувчи америкалик 17 нафар инглиз тили ўқитувчиси киради.
Бундан ташқари, университет даражасида инглиз тили ўқитиш салоҳиятини оширадиган, бошқа тилларда сўзлашувчилар учун инглиз тили ўқитишга ихтисослашган 8 нафар тажрибали ўқитувчи бор.
Америкалик ўқитувчиларнинг 15 нафари АҚШ Давлат департаментининг Fulbright инглиз тили ўқитиш бўйича ёрдамчиси (ETA) дастури бир қисмидир, 2 нафари эса Ўзбекистонда инглиз тили ўқитишни давом эттириш мақсадида Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг «Инглиз тили ўргатувчи» дастурида аввал ҳам қатнашган ETA битирувчиларидир.
Ўқитувчилар АҚШнинг турли қисмларидан — Калифорниядан Флоридагача бўлган ҳудудлардан келган ва Ўзбекистоннинг 11 ҳудудида ишлайди.
Мавзуга оид
13:52
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
09:30
“Бошида кимёга умуман қизиқмаганман” – ўқитувчилик ортидан миллиардерга айланган Моҳира Болтаева
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
11:15 / 21.11.2024