Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларини 100 баллик тизим бўйича баҳолашади
Фото: Fotolia
Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2017 йилдаги 718-сон қарори билан Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Norma.uz’нинг ёзишича, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб юқорида санаб ўтилган тиббиёт муассасалари ва уларнинг тиббиёт ходимлари иши 100 баллик рейтинг тизими асосида баҳоланади.
Баҳолаш тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги махсус мониторинг гуруҳлари томонидан амалга оширилади. У йилда 2 маротаба тиббиёт муассасасининг ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатларини ўрганиш йўли билан ўтказилади. Рейтинг баҳолаш ўз ичига тўрт босқични олади.

85 ва ундан ортиқ балл тўплаган патронаж тиббиёт ҳамширалари ва умумий амалиёт врачлари лавозим тариф ставкасига нисбатан фоизларда моддий рағбатлантирилади:
• 85 баллдан 87 баллгача – 5%;
• 87 баллдан 91 баллгача – 10%;
• 91 баллдан 96 баллгача – 15%;
• 96 баллдан 100 баллгача – 20%.
Энг юқори балларни тўплаганларга бир йилда 2 та маошдан ортиқ бўлмаган миқдорда бирйўла мукофот тўланади. 55 дан 85 баллгача тўплаганлар ўз лавозим маошини устамасиз олади. 55 баллдан кам тўплаган тиббиёт ходимларига интизомий жазо чоралари қўлланилади.
Мавзуга оид
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
22:57 / 23.12.2025
Тез ёрдамнинг етиб бориш вақти 3 баробар қисқарди – ССВ
17:35 / 13.12.2025