Жамият | 12:42 / 07.08.2025
6757
1 дақиқада ўқилади

Чилонзордаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати тўлиқ чекланади

7 август куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган "Бунёдкор" стадионида концерт бўлиб ўтади.

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, шу муносабат билан Чилонзор туманининг айрим кўчаларида соат 12:00 дан 23:00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.

Кўчалар рўйхати:

  • Чўпонота — Қатортол кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота ва Чилонзор кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Чилонзор — Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор — КҲАЙ кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: КҲАЙдан — Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

Ҳайдовчиларга айланма ва ёндош кўчалардан ҳаракатланиш тавсия қилинган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид