Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун экостикерлар жорий этила бошланди
Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 январидан экостикерлар жорий қилиш амалиёти бошланади.
Ўзбекистонда экостикерлар жорий қилиш амалиёти бошланди. Экологияни яхшилаш мақсадида йўлга қўйилаётган “Экологик транспорт” тизими асосида автотранспорт воситалари экологик даражасига қараб яшил, сариқ ва қизил рангдаги экостикерлар билан белгиланади.
19 декабр куни Файзобод диагностика марказида “Экологик транспорт” тизимининг жорий этилиши жараёни мутасаддилар иштирокида тушунтириб берилди.
Стикер олиш учун My.gov тизими орқали ариза қолдирилади. Автоулов ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилиниб, стикер фуқаронинг яшаш манзилига почта орқали юборилади.
Давлат экологик экспертизаси маркази бош директори маслаҳатчиси Ислом Хушвақтовга кўра, қизил ва сариқ стикерларни янгилаш учун диагностика марказларига мурожаат қилинади:
“Экологик стикерни олиш механизми ихтиёрий бўлгани учун белгиланган тартибда онлайн тарзда телефонлари орқали мурожаат этилади. Уларга почта орқали тегишли экологик стикерлар келиб тушади. Фуқаролар автомобил ойнасининг белгиланган жойига ёпиштирилади. Сариқ ва қизил стикерли транспорт воситалари яшил стикерга алмаштириш учун диагностика марказларигa ташриф буюришади. У ерда бепул техник кўрикдан ўтказилади. Агар белгиланган меъёрдан камайган бўлса яшил стикер олиш ҳуқуқи берилади”, деди у.
“Транспорт воситаларининг давлат рақам белгисини ўзгартиришда, ёки техник кўрикдан ўтиш жараёнида, транспорт воситасини сотмоқчи бўлганда қайта рўйхатдан ўтказишга тўғри келади. Шунда стикерлар қайта янгиланади, транспорт воситаси чиқарадиган зарарли газлар ўлчаниб стикерлар қайта расмийлаштирилади”, деди ЙҲХХ ахборот хизмати бошлиғи Зоир Йўлдошев.
Ушбу тизимнинг асосий мақсади автотранспорт воситаларидан атмосферага чиқадиган зарарли газларни камайтириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда шаҳарларда экологик барқарор муҳит яратишдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Экологик стикерлар ихтиёрий равишда, электрон мурожаат асосида ва тўловларсиз, белгиланмаган муддатга берилади. Босқичма-босқич жорий этиладиган мазкур тизим 2034 йилгача мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:08 / 19.12.2025
Ўзбекистонда эко-стикерлар: кимларга шарт эмас ва қандай олинади?
14:05 / 17.12.2025
Тошкент–Самарқанд янги темирйўлининг техник-иқтисодий асослари тайёр бўлди
08:43 / 17.12.2025
Транспорт хизматлари бозор хизматларининг 18,4 фоизини ташкил этди
20:40 / 09.12.2025