09:15 / 20.05.2024
2047

Саудия Ўзбекистондан хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари ва ҳамшираларни ишга жалб этиш таклифини билдирди

Ўзбекистон элчиси Нодир Турғунов Саудия Арабистонининг Kdot Partners компанияси ижрочи директори Файсал ал-Довуд билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, унда меҳнат соҳасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш, Саудияда ишлаётган юртдошлар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва қонуний миграцияни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Файсал ал-Довуд икки давлат ўртасида алоқалар барча жабҳаларда ривожланиб бораётганини, саудиялик ишбилармон доира вакилларининг Ўзбекистонга инвестиция киритишга қизиқиши ортганини таъкидлади. У мамлакат компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолаганини қайд этди. Маълум қилинишича, компания Ўзбекистондан хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари, техниклар ва ҳамшираларни ишга жалб этишга эътибор қаратмоқда.

"Ушбу соҳа мутахассисларига Саудия Арабистонида талаб жуда юқори. Шуни инобатга олиб биз ўзбек томони билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдормиз", деди у.

Top