Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умрага борган 170 нафардан ортиқ зиёратчи Ўзбекистонга қайтолмаяпти
Зиёратчиларнинг сўзларига кўра, улар 14 кунлик умра сафари доирасида турли гуруҳлар таркибида Саудия Арабистонига келган. Бироқ сафарни ташкил этган шахсларнинг ёлғон маълумотлари ва хатолари оқибатида ҳозирга қадар ватанга қайта олмаган.
Фото: “Дунё” АА
Бош консулхона дипломатлари айрим жисмоний шахслар орқали умра зиёратига келиб, қийин аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда улар билан суҳбатлашиш мақсадида Макка шаҳрида жойлашган “Канари” ва “Ал-Аям Элите” меҳмонхоналарига ташриф буюрди.
Дипломатларнинг маълум қилишича, айни пайтда ушбу меҳмонхоналарда 170 нафардан ортиқ зиёратчи ватанга қайтишни кутиб турибди.
Зиёратчиларнинг айтишича, улар 14 кунлик умра сафари доирасида турли гуруҳлар таркибида Саудия Арабистонига келган. Бироқ сафарни ташкил этган шахсларнинг ёлғон маълумотлари ва хатолари оқибатида ҳозирга қадар ватанга қайта олмаган.
Суҳбат давомида зиёратчилар ўзларининг оғир аҳволи ҳақида сўзлаб, гуруҳнинг катта қисми кекса ёшдаги инсонлардан иборат эканини таъкидлади. Улар орасида инфарктни бошидан ўтказган, қандли диабет, қон босими каби сурункали касалликларга чалинган ва доимий равишда дори-дармон истеъмол қиладиган шахслар борлиги ҳам қайд этилди. Зиёратчилар ватанга қайтиш масаласида Ўзбекистон ҳукуматидан амалий ёрдам сўради.
Зиёратчиларга ватанга қайтиш бўйича мурожаатлари бош консулхона томонидан белгиланган тартибда тегишли идораларга етказилиши маълум қилинди. Шу билан бирга, мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш маълум вақт талаб қилиши инобатга олиниб, вазият янада оғирлашиб кетмаслиги учун имкониятдан келиб чиққан ҳолда ўз ҳисобларидан авиачипта харид қилиб, Ўзбекистонга қайтиш тавсия этилди.
Шунингдек, зиёратчиларни қийин аҳволга солган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистонга қайтгандан сўнг тегишли идораларга мурожаат қилиш мумкинлиги тушунтирилди.
Ҳозирги кунда ушбу ҳолат бош консулхона томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, вазият юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
23:09 / 15.04.2026