Жамият | 12:01 / 03.04.2024
5740
1 дақиқада ўқилади

Ўзини банк ходими деб таништириб, фирибгарлик қилган шахс ушланди 

Андижон шаҳрида ўзини банк ходим деб таништирган шахс қўлга олинди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон шаҳар бўлим томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ш.Х. фуқаро С.Р.га ўзини гўёки ТИФ “Миллий банк” Андижон вилояти филиали ходими деб таништириб, ушбу банкда юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 50 млн сўм эвазига 500 млн сўм ипотека кредити ажратиб беришини айтиб,  ушбу пуллар ҳисобидан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид