Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар шубҳали хорижий қўнғироқлардан огоҳлантирилди
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқароларига хорижий рақамлардан келаётган шубҳали қўнғироқлар сони ортиб бормоқда. Мутахассислар бундай ҳолатлар ортида киберфирибгарлар туриши мумкинлигини таъкидлаб, аҳолини эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.
Маълум қилинишича, ушбу қўнғироқлар оддий телефон алоқаси орқали эмас, балки интернет ва махсус дастурлар ёрдамида амалга оширилади. Фирибгарлар ўзларининг ҳақиқий рақамларини яширган ҳолда, телефон экранида исталган давлатга тегишли бўлган сохта рақамларни кўрсатиши мумкин.
Мутахассислар таъкидлашича, бундай қўнғироқлар интернет орқали юборилгани сабабли, уларни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш анча мушкул. Шунингдек, ушбу рақамлар ҳақида махсус базаларда маълумот бўлмаслиги, уларнинг вақтинчалик ва сохталаштирилган рақамлар эканини англатади.
Шубҳали қўнғироқлар бир қатор хавфларни келтириб чиқаради. Хусусан, бундай рақамларга қайта қўнғироқ қилиш абонент ҳисобидан маблағ ечилишига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, фирибгарлар ўзини турли ташкилот ходими сифатида таништириб, шахсий маълумотлар ва банк карталарига оид махфий кодларни қўлга киритишга уринади.
Мутахассислар, шунингдек, нотаниш рақамдан келган қўнғироққа жавоб бериш орқали абонент рақами “фаол” экани аниқланиши ва натижада бундай қўнғироқлар сони янада ортиши мумкинлигини қайд этмоқда. Айрим ҳолатларда эса овоз ёзиб олиниб, сунъий интеллект орқали сохталаштирилиб, яқинларни алдаш мақсадида ишлатилиши хавфи ҳам мавжуд.
Шу муносабат билан фуқароларга нотаниш ва шубҳали хорижий рақамлардан келаётган қўнғироқларга жавоб бермаслик, уларга қайта қўнғироқ қилмаслик, бундай рақамларни блоклаш ҳамда шахсий маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилмаслик тавсия этилмоқда.
Мавзуга оид
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026