Ўзбекистон | 07:40 / 04.10.2024
4697
1 дақиқада ўқилади

Туркияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар қайтарилди

Турли сабаблар туфайли ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган 16 ёшли ва 6 ёшли 2 нафар қиз, 11 ёшли бир нафар ўғил бола масъул ходимларнинг кузатуви остида Тошкент шаҳрига юборилди.

Фото: Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси

Туркияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда Бош консулхона. 

Хориждаги ватандошларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тадбирлари доирасида Туркияда ота-онасининг қаровисиз қолиб кетган уч нафар вояга етмаган болалар ватанга қайтарилишига эришилди.

Жумладан, турли сабаблар туфайли ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган 16 ёшли ва 6 ёшли 2 нафар қиз, 11 ёшли бир нафар ўғил бола яқин қариндошларининг мурожаатлари асосида Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2 октябр куни масъул ходимларнинг кузатуви остида Тошкент шаҳрига юборилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид