Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юртимиз бўйлаб саёҳат қилишни хоҳлайсизми? “Касаба Самарқанд” УК билан бу янада осонроқ!
Ҳар бир инсон узоқ иш фаолияти давомида саёҳат қилишни истайди. Айниқса, бу саёҳат ўз яқинлари, оиласи, ҳамкасблари, дўстлари билан бўлса унутилмас бўлади. Рост, шундай кунлар бутун умр ёдда қолади.

“Касаба Самарқанд” УК сайёҳлик агентлиги юртимиз аҳолисига шундай имкониятни тақдим этмоқда. Биз сайёҳлик агентлигининг иш фаолияти билан қизиқдик ва агентлик директори Аббос Ҳазратқулов билан боғландик.

“Бизнинг “Касаба Самарқанд” УК сайёҳлик агентлигимиз Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши қошида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон бўйлаб ўз хизматларимизни тақдим этмоқдамиз. Юртимизнинг Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз, Фарғона водийси ва бошқа тарихий шаҳарларига уюштириладиган қизиқарли саёҳатлар, диққатга сазовор жойларга экскурсиялар, муқаддас қадамжоларимизга зиёратлар, кўнгилочар дастурлар чинакам мароқли бўляпти. Шунингдек, тоғ ва тоғ олди, сув бўйи ҳудудларида жойлашган Зомин, Чимён, Билдирсой, Айдаркул, Чорвоқ ва шу каби дам олиш оромгоҳларига борувчи саёҳатчилар ҳам кўпаймоқда. Арзон нарх ва сифатли хизмат бунга асос бўляпти.

Саёҳат давомида замонавий транспортлар, меҳмонхоналар, ошхоналар ва малакали гид-экскурсоводлар хизмат кўрсатади.
Ҳозирги кунга келиб, сайёҳлик агентлигимиз республикамизнинг кўплаб касаба уюшмалари, ташкилот ва муассасалар, олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ишламоқда. Улар ўз меҳнат жамоаларини маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида юртимиз бўйлаб саёҳатларга олиб чиқмоқдалар. Шунингдек, маҳаллалардаги фаоллар, хотин-қизлар қўмиталари агентлигимизнинг хизматларидан мунтазам равишда фойдаланиб келишади.


Саёҳат нархи саёҳатчилар сонига қараб белгиланади. Қанча кўп одам бўлса шунча арзон бўлади. Ўттиз беш ва ундан ортиқ кишилик гуруҳлар учун қўшимча имтиёзлар берилади.


Мен ўзим Ургут туманида туғилганман. Биргина бизнинг Қоратепа қишлоғимизда саёҳатчиларни ўзига жалб қила оладиган ўнлаб масканлар мавжуд. Бундай жойларни юртимиз бўйлаб минглаб учратиш мумкин. Биз келгусида янги туризм йўналишларини ташкил қилишни ва мижозларимизга янада қизиқарлироқ саёҳатларни таклиф қилишни режалаштирганмиз.


Манзилимиз: Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчаси 42-уй.
Телефон: +998 93 356-90-08, +998 66 233-09-84
Email: [email protected]
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:59 / 30.12.2025
2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга 10,7 млн турист ташриф буюрди
23:37 / 17.12.2025
Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
22:17 / 17.12.2025
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига кирди
11:52 / 16.12.2025