Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Статистика: Франция фуқароларининг Ўзбекистонга ташрифи ошиб бормоқда
2025 йилнинг январ–октябр ойларида жами 27,5 минг нафар Франция фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 минг нафарга ёки 26,9 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси келтирган маълумотларда қайд этилишича, 2025 йилнинг 10 ойи давомида Франция фуқароларининг Ўзбекистонга ташрифлари сонида ижобий динамика кузатилган. Ташриф буюрганларнинг катта қисми мамлакатга саёҳат мақсадида келган.
Франция фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
- саёҳат — 25,2 минг нафар;
- хизмат юзасидан — 1,1 минг нафар;
- қариндошларни йўқлаш — 1 минг нафар;
- ўқиш — 76 нафар;
- тижорат — 20 нафар.
Маълумотларга кўра, саёҳат мақсадида ташрифлар умумий оқимда етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Мавзуга оид
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
10:49 / 30.06.2026
Рўйхатга олиш натижасида Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллиондан ошиқ экани маълум бўлди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
09:05 / 29.06.2026