Спорт | 22:48 / 11.06.2023
33733
2 дақиқада ўқилади

CAFA Nations Cup. Ўзбекистон Уммонни йирик ҳисобда енгди, Тожикистон Туркманистон билан дуранг ўйнади

Фото: Tribuna.uz

CAFA Nations Cup'да А гуруҳи 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди. 

Мезбонлар Жалолиддин Машариповнинг дубли ва Ҳожиакбар Алижоновнинг голи эвазига Уммон устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, ушбу баҳсда Ўзбекистон U-20 яримҳимоячиси Аббос Файзуллаев ва ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов миллий жамоада дебют қилишди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Тожикистон Туркманистон билан тўқнаш келиб, мағлубиятдан қутулиб қолди. 

2-тур баҳслари 14 июн куни ўтказилади ва унда Ўзбекистон Туркманистонга қарши майдонга тушади. 

CAFA Nations Cup. А гуруҳи
1-тур. 11 июн

Ўзбекистон — Уммон 3:0
«Бунёдкор» стадиони
Голлар: Машарипов (7, 24), Алижонов (89). 
Ўзбекистон — Ўткир Юсупов, Ҳожиакбар Алижонов, Абдулла Абдуллаев, Умар Эшмуродов, Шерзод Насруллаев, Фаррух Сайфиев (Абдуқодир Ҳусанов, 81), Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков (Жасур Яхшибоев, 74), Жалолиддин Машарипов (Ҳожимат Эркинов, 61), Жамшид Искандеров (Сардор Собирхўжаев, 60), Остон Ўрунов (Аббос Файзуллаев, 74). 
Уммон — Иброҳим Ал Муҳайни, Аршад Ал Алави (Абдуллоҳ Фаваз, 46), Жума Ал Ҳабси, Аҳмад Ал Ҳамиси, Иссам Ал Сабҳи (Маҳмуд Мабрук, 65), Зоҳир Акбари (Ал Мушаифри, 85), Умар Ал Малки (Муҳсин Солиҳ, 46), Жамил Ал Яҳмади, Аҳмад Ал Кааби, Салоҳ Ал Яҳёйи, Ғариб Ал Саъди.

Тожикистон — Туркманистон 1:1
«Пахтакор» стадиони
Голлар: Ҳамроқулов (86) — Аннаев (57). 
Тожикистон — Ятимов, З.Жўрабоев, Сафаров, Ханонов, Умарбоев (Ҳамроқулов), А.Жўрабоев, Мабатшоев (Тоиров 64), Пайшанбе, Назаров (Исломов), Алижони, Жалилов.
Туркманистон — Чориев, Аннагулиев, Тойжанов, Аннаев (Аннадуряев), Хожаев (Сапармамедов), Баллаков, Диниев (Тиркишов), Башимов, Байов, Сапаргулиев, Чориев.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид