Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республикадаги барча мактаб кутубхоналари замонавий компьютер ва сканер аппарати билан таъминланади
Кеча, 29 апрел куни АОКАда умумтаълим мактабларининг АКТ билан таъминланганлик ҳолати юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов «Рақамли кутубхона» лойиҳаси доирасида республикадаги барча мактаб кутубхоналари замонавий ва компьютер ва сканер аппарати билан таъминланиши ҳақида маълумот берди.
«Мактаб кутубхоналарининг АКТ билан жиҳозланмагани бизнинг энг катта ва оғриқли муаммоларимиздан бири. Шу муаммони ҳал қилиш учун биз «Рақамли кутубхона» лойиҳасини бошладик. Бу дегани 1008та мактабнинг ҳар бирига компьютер ва QR кодини ўрнатиш учун сканер аппарати беришимиз керак.
Шу орқали ҳар бир ўқувчининг қачон китоб олиб кетгани, қайси китобни олиб кетгани ва қачон олиб келгани назорат қилинади. Бу кутубхоначиларимизнинг ишини анча осонлаштиради. Биз бу лойиҳани бошлаганмиз.
Кўпчилик айтиши мумкин, битта компьютер олиб келиб қўйиш осон-ку, деб. Йўқ, осон эмас. Масалан, бу йилги 43 фоиз талабимизни ёпиш учун бизга 75 млн. доллар маблағ керак. Бу жуда катта сумма. Сўмга ҳисоблаганда ҳам 750-800 млрд. сўм бўлади. Лекин бунинг ҳам йўллари қидириляпти ва бу ҳам амалга оширилади», – дея вазир ўринбосарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025