Ҳудудлардаги 39 та спорт мактаби параспорт турларига ихтисослашади
Ҳар йили камида 100 нафар ногиронлиги бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийлари малака ошириш учун хорижга юборилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида спорт масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказиляпти.
Сўнгги уч йилда параспорт билан мунтазам шуғулланувчилар 4 карра кўпайиб, 7 мингдан ошди, аёл параспортчилар улуши 29 фоизга етди.
Илгари бу тоифадаги ёшлар учун атиги 33 та мактабда спорт тўгараклари бор эди, бугун бундай мактаблар сони 235 тага етди.
Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган шахсларни спортчи қилиб тайёрлашда илмга асосланган методика, стандартлар, ўқув адабиётлари етишмаслиги, содда қилиб айтганда, соғлом спортчилар учун талаблар шундай кўчирилиб қўйилгани сабабли бу соҳада “катта сакраш” бўлмаяпти.
Шу боис ҳар йили камида 100 нафар ногиронлиги бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийлари малака ошириш учун хорижга юборилади.
Адаптив спорт турлари ассоциацияси А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган ёшларни спорт билан қамраб олиш бўйича илмий асосланган методика ва стандартларни ишлаб чиқади. Университетнинг Тошкентдаги филиалида адаптив спорт бўйича алоҳида факултет очилади.
Шунингдек, ҳудудлардаги 39 та спорт мактаби параспорт турларига ихтисослашади.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сурияда алавийлар қирғини: янги ҳукумат буни ҳал қилишга ваъда бермоқда, аммо саволлар очиқ қолмоқда
Жаҳон | 19:47
-
Очиқ океанда 95 кун қолиб кетган перулик балиқчи қутқарилди
Жаҳон | 18:20
-
“Президент ишонч билдирган талаба” — транспорт вазирининг 24 ёшли ёрдамчиси Камола Ирисқулова ҳикояси
Ўзбекистон | 17:07
-
SpaceX кемаси ХКСга муваффақиятли уланди
Жаҳон | 17:05
Мавзуга оид

14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?

18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди

15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади

10:28 / 01.02.2025