Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Ҳаж зиёрати нархи арзонлади
2023 йилда қирғизистонликлар 3900 доллар эвазига Ҳаж зиёратини адо қилиши мумкин. Бир йил олдин бу қиймат 4400 доллар эди.
Фото: Getty images
Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси (ҚМДБ) 2023 йилдаги Ҳаж нархини ҳисоблаб чиқди. Умумий миқдор бир киши учун 3900 долларни ташкил қилади. Бу ўтган йилга қараганда 500 долларга арзон.
Навбатда турган ва тўловнинг бир қисмини ($1000) амалга оширган фуқаролар қолган 2900 долларни «РСК банк» ҳисоб рақамига 17 апрелгача топшириши мумкин.
ҚМДБ шунингдек, харажатлар сметасини ҳам очиқлади. Бир зиёратчи учун икки томонга авиачипта нархи 1360 долларни ташкил этади. Зиёратчиларни Jazeera Airways ташийди.
Саудия Арабистонидаги харажатлар пакети 2080,19 долларга баҳоланган. Унга банк кафолати, Муқаддас водийдаги хизматлар нархи, Мадинада уч кеча-кундуз қолиш, Макка ва Мадинада овқатланиш, ниқоб, авоид, вуқала (зиёратчиларни ташиш) нархининг 15 фоизи, зам-зам суви ва уни Маккадан Мадинага, Жиддага етказиш нархи, зиёратчиларни Макка ётоқхонасидан Ҳарам масжидига олиб бориш учун автобуслар, Маккадаги ётоқхонанинг вақф суғуртаси (15%), шу жумладан, қўшимча автобус, хавфсизлик ва ковид касалликларидан суғурта нархи киради.
Ҳаж зиёрати учун махсус кийимлар, зиёратчиларни менингит ва мавсумий гриппга қарши эмлаш учун Қирғизистонга вакцина препаратларини олиб кириш, ҳар бир Ҳаж раҳбари, Ҳажга ҳамроҳлик қилувчи шифокорлар ва Ҳаж раиси ходимлари учун сарф-харажатлар, уяли алоқа хизматлари 459,81 доллар туради. Шунингдек, ушбу пакет виза, браслет, нишонлар, бейжлар ва бошқаларни ҳам ўз ичига олади. Бу миқдордан Уламолар Кенгаши, ҚМДБ комиссияси ва бошқалар томонидан тақдим этиладиган Ҳажни ташкил қилиш ишлари учун ҳам пул тўланади.
Қирғизистон учун 2023 йилда Ҳаж квотаси 6110 ўрин қилиб белгиланган.
Мавзуга оид
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:36 / 12.01.2026
Тожикистонда 2026 йилги Ҳаж зиёрати нархи арзонлади
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026