Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Музаффар Комилов Халқаро ислом академияси ректори этиб тайинланди
Куни кеча президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган Музаффар Комилов Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Халқаро ислом академияси ректори этиб тайинланди.
Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 4 декабр куни Музаффар Комилов Ўзбекистон президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган эди.
Музаффар Комилов илгари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетларида проректор лавозимларида фаолият юритган. 2018 йил 18 апрелда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. 2022 йил февралида Шоазим Миноваров ўрнига Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтганди.
Маълум қилинишича, Уйғун Ғафуров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимидан озод этилган.
Мавзуга оид
21:13 / 30.07.2025
Президент администрациясида тайинловлар амалга оширилди
18:28 / 06.12.2024
Диний соҳада тайинловлар: Халқаро ислом академиясидан сўнг Олий маъҳадда ҳам ректор алмашди
22:10 / 29.09.2023
Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди
09:38 / 23.11.2022