Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги иккинчи ва учинчи АЭС Хитой томонидан қурилади
Биринчи АЭС Россия томонидан қурилиши белгиланган. Жорий йилда масъул давлат идоралари навбатдаги иккита АЭС қаерда жойлашишини эълон қилади.
Фото: Pexels
Қозоғистондаги учинчи атом электр станциясини ҳам худди иккинчиси каби Хитой қуради. Бу ҳақда ҳукуматдаги брифингда бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди.
«Ҳозир Атом энергетикаси агентлиги ва «Электрические атомные станции» корхонасидаги ҳамкасбларимиз дислокация жойларини ўрганмоқда. Станция ёнида доимий сув таъминоти манбаи бўлиши шарт», деди у.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг «Росатом» корпорацияси республикадаги биринчи станцияни Олмаота вилояти, Жамбил туманидаги Улкен қишлоғида қуришни режалаштирмоқда. Жорий йилда масъул давлат идоралари навбатдаги иккита АЭС қаерда жойлашишини эълон қилади.
Иккинчи атом электр станциясини қуриш бўйича консорциум етакчиси, катта эҳтимол билан, Хитойнинг China National Nuclear Corporation компанияси бўлади. Мутахассислар қурилиши мумкин бўлган жой сифатида Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Курчатов шаҳрини кўрсатмоқда.
Қозоғистонда учта АЭС қуриш зарурлиги ҳақида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ўтган йилнинг баҳорида Бурабайда бўлиб ўтган қурултойда маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, республикада янги энергетика тармоғини яратиш стратегик жиҳатдан муҳим бўлиб, бу унинг «ўнлаб йиллар давомида ривожланиши учун асос бўлади». Бунинг учун иккита станция етарли бўлмайди ва охир-оқибат тўлиқ ядровий кластерни шакллантириш учун учинчисини қуриш керак бўлади, деди Тўқаев.
Мавзуга оид
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
19:42 / 29.12.2025
Тайван — Хитой биқинидаги «порох бочкаси»
13:56 / 29.12.2025
Хитой Тайван атрофида машғулот бошлади: ҳарбийлар оролни блокада қилишни синовдан ўтказади
09:51 / 29.12.2025