Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ислом тарихи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
25 ноябрь куни “Ҳилол-нашр” нашриёт матбаасида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (раҳимаҳуллоҳ) ҳазратларининг умрлари охирларида ёзган сўнгги китобларидан бири “Ислом тарихи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва хориждан келган уламолар, меҳмонлар, нуфузли диний ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган KUN.UZ мухбири хабар қилди.
Тантанали равишда ташкил этилган маросим Қуръон тиловати билан бошланди. Шундан сўнг, “Ҳилол-нашр” нашриёти директори Исмоил Муҳаммад Содиқ китобнинг ёзилиш ва чоп этилиши тарихи ҳақида ҳикоя қилиб берди.
“Устозимиз Шайх ҳазратлари бошқа кўплаб асарлари қаторида халқимизга Ислом тарихи ҳақида ҳам мухтасар бир китоб тақдим қилишни ният қилиб юрар эдилар. Бу борада уламолар, аҳли илмлар билан маслаҳатлар қилиб юрардилар. Кейинроқ, баъзи китобларни ёзиш давомида бундай асарнинг жуда зарурлиги маълум бўлгач, бугун тақдим этилаётган “Ислом тарихи” китобини қисқа муддатда ёзиб тугатиб, нашриётга топширдилар. Аммо Аллоҳ таолонинг иродаси экан, бу китоб устозимиз якунига етказишга улгурган сўнгги китоблардан бири бўлиб қолди”, - деди Исмоил Муҳаммад Содиқ.
“Аллоҳ таоло ушбу китобни ўзбек халқига муборак қилсин, барчага бирдек манфаатли, хайрли ва барокатли қилсин, муаллифдан бу асарни садақаи жория ўлароқ қабул айлаб, ажру-савобларидан баҳраманд айласин!” – дея ўз сўзини якунлади Исмоил Муҳаммад Содиқ.
Мазкур китобни "Ҳилол-нашр" нашриёти китоб дўконлари ва бошқа китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларидан харид қилишларингиз мумкин. Қуйида ушбу маросимда олинган фотосуратлар билан танишиш имкониятига эгасиз.
Мавзуга оид
15:03 / 29.06.2018
Шайх ҳазратларининг қизлари халққа мурожаат қилди
12:55 / 07.08.2017
Туркияда «Ҳадис ва ҳаёт» китоби дарслик сифатида қўлланила бошлади
02:46 / 10.07.2017
«Куёвчак»: миллат ва дин дардида ёзилган мақола муаллифи вафот этди
15:22 / 11.03.2017