Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергели туманида янги маҳаллалар ташкил этилади
Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласи ҳудудий чегараси ўзгартирилади ва янги маҳаллалар ташкил этилади.
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг 2020 йил 3 августдаги 07-Б-37-сонли баёни, халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг 2020 йил 2 августдаги “Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш ҳамда номсиз кўчаларга ном бериш тўғрисида”ги 76/2-12-сонли қарори ва “Ҳумо” маҳалласининг ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш ҳамда номсиз кўчаларига ном бериш тўғрисидаги илтимосномаси маъқулланади.
Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласининг ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳаллалар рўйхати ва уларнинг номлари

Сергели туманидаги “Ҳумо” маҳалласи ҳудудий чегарасини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳаллалар рўйхати ҳамда уларнинг номлари, бўлиниши ҳисобига ташкил этилаётган маҳаллаларни чегаралари тавсифлари, номсиз кўчаларга ном бериш рўйхати тасдиқланади.
Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 519 та деб юритилади.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (Д.Зуфаров), Сергели туман ҳокими (Б.Шомуродов):
янги ташкил этилган маҳаллаларнинг тўлиқ шаклланиши ва фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратади;
ҳудудларга ўзгартириш киритилган маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ўртасида тушунтириш ишлари олиб боради.
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Х.Шокиров), Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси (Л.Исматуллаев):
янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун зарур маблағларни маҳаллий бюджетдан белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўради.
Янги ташкил этилаётган маҳаллалар чегаралари ва тавсифи
“Ҳумо” маҳалласи
Маркази: 3Б-мавзесидаги 8-кўп қаватли уй
Аҳоли: 8024 та
Оила: 2675 та
Мирзо Турсунзода кўчаси ва Шокирариқ канали кесишган жойдан Шокирариқ каналининг чап томони бўйлаб Қўрғонтепа кўчасигача, Қўрғонтепа кўчасининг чап томони бўйлаб Шокирариқ кўчасигача, Шокирариқ кўчасининг чап томони бўйлаб Мирзо Турсунзода кўчасигача, Мирзо Турсунзода кўчасининг чап томони бўйлаб Шокирариқ каналигача бўлган чегараларда.
“Янги турмуш” маҳалласи
Маркази: 3А-мавзесидаги 25-қўп қаватли уй
Аҳоли: 5256 та
Оила: 1752 та
Мирзо Турсунзода кўчаси ва Шокир ариқ канали кесишган жойдан Шокир ариқ каналининг ўнг томони бўйлаб Қўрғонтепа кўчасигача, Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб Меҳригиё кўчасигача, Меҳригиё кўчасининг ўнг томони бўйлаб Мирзо Турсунзода кўчасигача, Мирзо Турсунзода кўчасининг ўнг томони бўйлаб Шокир ариқ каналигача бўлган чегараларда.
“Янги Ҳаёт” маҳалласи
Маркази: 332-мактаб биноси
Аҳоли: 8790 та
Оила: 4395 та
Кўрғонтепа кўчаси ва 1-тор Кўрғонтепа кўчаси кесишган жойдан 1-тор Кўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб 332-мактабгача, 332-мактаб ҳудуди ва 88-уйни қамраб олган ҳолда Катта ҳалқа йўлигача, Катта ҳалқа йўлининг ўнг томони бўйлаб, Қўрғонтепа кўчасигача, Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб 1-тор Кўрғонтепа кўчасигача бўлган чегараларда.
“Орият” маҳалласи
Маркази: 332-мактаб биноси
Аҳоли: 4028 та
Оила: 2008 та
1-тор Кўрғонтепа кўчаси ва 332-мактаб кесишган жойдан 1-тор Кўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб, 3-тор Қўрғонтепа кўчасигача, 3-тор Кўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб Катта ҳалқа йўлигача, Катта ҳалқа йўлининг ўнг томони бўйлаб, 88-уйгача, 88-уй ва 332-мактабнинг қамраб олмаган ҳолда 1-тор Қўрғонтепа кўчасигача бўлган чегараларда.
“Марҳамат” маҳалласи
Маркази: 331-мактаб биноси
Аҳоли: 9450 та
Оила: 4725 та
Кўрғонтепа кўчаси ва 1-тор Кўрғонтепа кўчаси кесишган жойдан 1-тор Кўрғонтепа кўчасининг чап томони бўйлаб 9-қурилиш ҳудудидаги ички кўча бўйлаб 45 ва 37-кўп қаватли уйларни қамраб олган ҳолда Шокирариқ кўчасигача, Шокирариқ кўчасининг чап томони бўйлаб Қўрғонтепа кўчасигача, Қўрғонтепа кўчасининг чап томони бўйлаб 1-тор Қўрғонтепа кўчасигача бўлган чегараларда.
“Гулшанобод” маҳалласи
Маркази: 331-мактаб биноси
Аҳоли: 4450 та
Оила: 2225 та
1-тор Қўрғонтепа кўчаси ва 9-қурилиш ҳудудидаги ички кўча кесишган жойдан 46, 47 ва 50-кўп қаватли уйларни қамраб олган ҳолда ички йўл бўйлаб Шокирариқ кўчасигача, Шокирариқ кўчасининг ўнг томони бўйлаб 2-тор Кўрғонтепа кўчасигача, 2-тор Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб 10-қурилиши ҳудудини қамраб олган ҳолда Катта ҳалқа йўлигача, Катта ҳалқа йўлининг ўнг томони бўйлаб 2-тор Қўрғонтепа кўчасигача, 2-тор Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб 1-тор Қўрғонтепа кўчасигача, 1-тор Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб 46-кўп қаватли уйгача бўлган чегараларда.
Сергели туманидаги янги ном берилаётган кўчалар рўйхати
