Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди
Тошкент шаҳрида 194-йўналишда ҳаракат қилувчи автобус ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
18 феврал куни Тошкент шаҳри Сергели туманида автобусда ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди шаҳар ФВББ.
Қайд этилишича, шаҳар ФВББга ёнғин ҳақидаги хабар соат 12:02 да келиб тушган. Қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:07 да етиб бориб, ёнғин соат 12:09 да ўчирилган.
Айтилган манзилда 4-автосаройга қарашли автобус ёниб зарарлангани аниқланди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
«Ко дну» Telegram каналининг ёзишича, автобус 194-йўналишда ҳаракат қилувчи Mercedes Benz LF бўлган.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026