Light | 22:39 / 12.08.2018
6738
1 дақиқада ўқилади

Мевалар етилиш вақтида нима учун ўз таъми ва рангини ўзгартиради?

Мевалар етилиш вақтида нима учун ўз таъми ва рангини ўзгартиради? Ахир ўз кўриниши ва мазаси билан ҳайвонларга ёқиш учун бўлмаса керак. Айнан шунинг учун!

Баъзи ўсимликлар эволюция жараёнида уруғларини шамол ёрдамида ёки ёнидан ўтиб кетаётган ҳайвонлар юнгига ёпишиш орқали тарқатишга мослашган. Бошқаларининг эса жонзотларни ўзига таъм орқали қаратишдан бошқа иложи йўқ эди. Мевани еб, ҳайвонлар уларнинг уруғини тарқатишган.

Вақт ўтиши билан мевалар ўз таъмини яхшилаб борди – ахир ҳайвонлар меваларнинг энг мазалисини еб, уларнинг уруғини тарқатишарди-да. Эволюция жараёни айнан шундай ишлайди. Энг ширин мевалар дарахтлари кўкаради ва “яшаб қолади”. Салоҳиятли тарқатувчилар диққатини тортиш учун мевалар пишиб етилиш жараёнида, уруғи тайёр бўлгач, рангини ўзгартиради ва ҳайвонларга сигнал беради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид