Ўзбекистон | 21:16 / 05.11.2020
10265
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилоят адлия бошқармасига бошлиқ тайинланди

Аъзамжон Сарабеков 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аъзамжон Сарабеков

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Аъзамжон Абдуқодирович Сарабеков Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

А. Сарабеков 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр, 2010 йилда магистратура босқичини, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2003 йилда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказида етакчи мутахассис лавозимидан бошлаган. 2003 йилдан 2020 йилга қадар Адлия вазирлиги ва унинг тизимларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

А. Сарабеков 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун: Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига кўра Навоий вилоят юридик техникуми директори ҳисобланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид