Россия иқлим исиши туфайли Арктикадаги оролини йўқотди
Месяцев ороли бутунлай эриб кетди. Энди уни хариталардан ўчиришга тўғри келади.
Арктиканинг Франц-Иосиф Ери архипелаги яқинидаги Месяцев ороли энди йўқ, деб хабар берди Россия география жамияти.
2015 йилда унинг майдони 53 гектарни ташкил этган бўлса, 2024 йил августида 3 гектарга камайган, ҳозир эса бутунлай эриб кетди.
Месяцев ороли Ева-Лив ороли музлигидаги муз эриши натижасида 1995 йилгача пайдо бўлган эди. Унинг йўқолиши энди навигация хариталарини тузатишни талаб қилади. Месяцев оролини кузатаётган илмий гуруҳ бу ҳодиса иқлимнинг исиши туфайли содир бўлганини таъкидламоқда.
Келажакда Месяцев оролининг йўқолганини якуний тасдиқлаш ва денгиз тубининг топографиясида мумкин бўлган ўзгаришларни аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказилиши талаб этилади.
Мавзуга оид
09:50
Россия КХДРга ҳарбий ёрдам учун 600 000 тонна гуруч таклиф қилмоқда
09:30
Россиядаги «ватанпарварлик акциялари» 91 млрд рублга тушди
01:01
Россия урушда қатнашаётган КХДР ҳарбийларига ҳар ой 2 минг доллардан тўлайди
16:48 / 04.11.2024